Линклар

logo-print

Украинада яна бир вазир ишдан кетди


Украина парламенти мамлакат Ташқи ишлар вазири Володимир Огризкони ишдан бўшатди.

Хабарларга кўра, Володимир Огризко Руминия билан мавжуд ҳудудий тортишувга бўлган ёндашуви сабаб эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

Огризко жорий йил давомида Украина ҳукуматини тарк этаётган иккинчи вазирдир.

Ўтган ой мамлакат Молия вазири Виктор Пинзенюк расмий Киев сиёсатига эътироз билдириб, лавозимига истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG