Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:05

Пентагоннинг "севимли жосуси"


МХХ собиқ ходими фикрича¸ Эркин Мусаев¸ Ўзбекистон собиқ Мудофаа вазири Қодир Ғуломов даврида АҚШ¸ хусусан Пентагон билан бошланган яқин ҳамкорликнинг 2005 йилдан сўнг ғанимликка дўниши оқибатида қурбон қилинган айбсиз айбдорлардан бири¸ холос.
МХХ собиқ ходими фикрича¸ Эркин Мусаев¸ Ўзбекистон собиқ Мудофаа вазири Қодир Ғуломов даврида АҚШ¸ хусусан Пентагон билан бошланган яқин ҳамкорликнинг 2005 йилдан сўнг ғанимликка дўниши оқибатида қурбон қилинган айбсиз айбдорлардан бири¸ холос.

Ватанга xиëнатда айбланиб¸ 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган подполковник Эркин Мусаевнинг отаси адолат истаб¸ Ўзбекистон МХХ раисига шикоятнома ëздию¸ аммо жавоб ола олмади.

Уч вараққа жо бўлиб¸ ëнига 28 та ҳужжат ҳам илова қилинган бу мактуб нусхаси АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси¸ БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларига ҳам етиб келди.

Мактубда маҳбус Эркин Мусаевнинг Мудофаа вазирлиги таркибида Ўзбекистоннинг НАТО билан ҳамкорлик дастури раҳбари бўлиб ишлагани¸ кейинчалик эса, БМТ билан ҳамкорликдаги гиёҳванд моддаларга қарши кураш ва чегараларни мустаҳкамлаш дастурида фаолият олиб боргани айтилади.

МХХ раисидан адолат истаган Аиджон ака ўғлининг туҳмат қурбони бўлганлигини ўз мактубида далиллар келтириб таъкидлайди.

Подполковник Эркин Мусаев иши ўтган йили Женевадаги инсон ҳуқуқлари ишчи гуруҳида кўриб чиқилган ва бу гуруҳ Мусаев иши қайта кўриб чиқилиши керак¸ деган хулосани шу йил бошида Ўзбекистон ҳукуматига юборган эди.

Ана шундан кейин Аиджон ака иш қайта кўриб чиқилишидан умид қилиб Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси¸ генерал Рустам Иноятовга феврал ойида мактуб ëзди.

Бундан олдин Аиджон ака Женевадан келган хулоса асосида Ўзбекистон Бош Прокуртурасига ҳам шикоят ëзганлигини ўтган ой Озодлик мухбирига айтган эди.

- Женевадаги инсон ҳуқуқлари ишчи гуруҳи хулосани Ўзбекистон давлатига расмий тарзда жўнатди. Менга ҳам отаси сифатида бир нусхаси инглиз тилида келди. У ерда ҳамма нарсани таҳлил қилган.

Шу хатда халқаро ташкилот бизнинг барча ҳужжатларимизни ўрганиб чиқиб, бизнинг аризада келтирилган мурожаатларимизга ишонишини билдирган ва Ўзбекистон томонидан ўғлим устидан қайтадан суд ўтказилишини талаб қилган.

Кейин биз бу хатни Ўзбекистон Олий суди ва Бош прокуратурасига “мана Женевадан хат келдику, бирор бир жавоб беринглар деб” юбордик. Улардан ҳеч қандай жавоб ҳам бўлгани йўқ¸ деган эди ўшанда Аиджон ака.

Салом бору¸ алик йўқ дегандек¸ Аиджон ака ëзган мактубларига жавоб ола олмади.

2005 йилда қамоққа олинган подполковник Эркин Мусаев 2006 йилда ҳарбий маҳкама томонидан 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

72 варақдан иборат маҳкама айблов ҳукмига кўра¸ Мусаев Ўзбекистон ҳарбий сирларини Пентагон вакилига узоқ вақт давомида етказиб турган.

Эркин Мусаевни шахсан таниган Ўзбекистон МХХ сининг собиқ ходими Икром Ëқубовга кўра¸ айбловлар уйдирма устига қурилган.

- Ўша пайтда мен таниган Эркин Мусаевнинг чет эл разведкаси билан ҳамкорлик қилганига¸ мен мутлақо ишонмайман.

Чунки Ўзбекистонда қанақадир ташқи дунëнинг разведкаларини қизиқтирадиган¸ ҳарбий аҳамиятга молик бўлган ўта муҳим маълумотлар мутлақо йўқ.

Бу МХХ офицерга нисбатан фабрикация қилган¸ уюштирилган жиноят ишидан бошқа нарса эмас. Мен Эркин Мусаевнинг бирон бир айби борлигига ишонмайман¸ дейди Икром Ëқубов.

Икром Ëқубовга кўра¸ Мусаев Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари совуқлашиши қурбони бўлган.

- Бу одамнинг қамалишидаги асосий масала 2005 йил Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон-АҚШ ўртасидаги барча алоқалар бузилганидир.

Ўша вақтда¸ Андижон воқеалари пайтида президент Каримов тарафини олиб ҳаракат қилмаган ва давлатга хиëнатда айбланган собиқ Мудофаа вазири Қодир Ғуломов бўларди. У ишдан олинди.

Ўшанинг одами сифатида¸ унинг командасидаги одам сифатида Эркин Мусаевга давлатга хиëнат қилиш¸ ҳарбий сирларни сотиш¸ чет эл разведкаси билан ҳамкорлик қилиш айблари қўйилиб¸ қамалди. Унга Қодир Ғуломов билан бирга жиноят иши қўзғатилган эди.

Кейин нимагадир Қодир Ғуломовни қамоққа жўнатишмади ва 19 йил шартли қамоқ жазоси беришди. Бу Ўзбекистон қонунчилигига зид.

Эркин Мусаевни мен юқорида айтган айблар бўйича дарров Бекободдаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун мўлжалланган қамоқхонага жўнатишди.

Эркин Мусаев кераксиз вақтда кераксиз жойда бўлиб қолгани учун ҳам жазоланди. Унинг жазоланишига асосий сабаб қилиб Андижон воқеаларидан кейин Ислом Каримовнинг Ғарб давлатлари ва АҚШ билан муносабатларининг ëмонлашганини кўрсатиш мумкин¸ дейди Ўзбекистон МХХ собиқ ходими Икром Ëқубов.

Ватанга хоинликда айбланиб 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган подполковник Эркин Мусаевнинг отаси Аиджон аканинг Озодликка айтишига кўра¸ ўғлига нисбатан Бекободдаги қамоқхонада қийноқлар қўлланмоқда.

Турли идоралар орасида саргардон бўлган Аиджон ака ўғлининг иши қайта кўрилиб адолат қарор топишидан умидвор.

Собиқ МХХ ходими Ëқубов Аиджон акани умидвор қиладиган ҳолатни кўрмаëтганини айтади.

- Бир отанинг ўз ўғлидан хавотирланиб қилаëтган ҳатти-ҳаракатида. Лекин бирор натижага эришишига мутлақо ишонмайман. Чунки эътибор бериш керак: бу ерда даъвогар МХХ ва Эркин Мусаевга нисбатан жуда оғир айбловлар илгари сурилган¸ дейди Икром Ëқубов.

Ëқубовга кўра¸ жабрдийда ота тарафидан МХХ раисидан адолат истаб ëзилган мактуб¸ бундан тўрт йил олдин қамалган зобит масаласини яна матбуот кун тартибига чиқарди¸ холос.
XS
SM
MD
LG