Линклар

АҚШ расмийлари Сурияга сафар қилади


АҚШ Сурия билан алоқаларни ривожлантиришга оид музокараларни бошлаш ниятида бу давлатга ўз расмийларини юборади.

Бу ҳақда Исроил сафари чоғида гапирган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон америкалик дипломатлар Сурия расмийлари билан Дамашқда дастлабки музокаралар бошлашини билдирди.

Собиқ президент Жорж Буш маъмурияти расмий Дамашқни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблагандан сўнг, АҚШ-Сурия муносабатлари анча совуқлашди.

Бундан ташқари¸ Жорж Буш маъмурияти Сурияни Ироқдаги жангариларга кўмаклашаётганликда ҳам айблаган.

АҚШ янги президенти Барак Обама эса Яқин Шарқ, жумладан, Сурия билан ижобий ва конструктив мулоқот бошлаш ниятида эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG