Линклар

logo-print

Браун Обама билан учрашади


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Вашингтонга келди.

Бу ерда Гордон Браун АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Сафар арафасида гапирган Гордон Браун¸ давом этаётган иқтисодий бўҳронни бартараф этиш уринишларини глобал миқёсда бирлаштириш лозимлиги борасида Барак Обама билан фикр алмашишини билдирди.

Британия бош вазири, шунингдек, келаси ой Лондонда бўладиган дунёнинг етакчи 20 давлати саммити иштирокчиларини иқтисодий бўҳронни бартараф этишда кескин чоралар кўришга чақирди.

Вашингтон сафари чоғида Гордон Брауннинг АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаши ҳам кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG