Линклар

logo-print

Обама АҚШ иқтисодиёти ўнгланишига ишонади


АҚШ президенти Барак Обама иқтисодиётнинг ўнгланишига ишонч билдирди.

- Биз ўзимиз учун жуда чуқур ўра қазидик. Жуда кўп хато қарорлар қабул қилинди. Ҳозир биз мана шу хатоларни тўғрилаяпмиз.

Буни амалга ошириш силлиқ кечмайди, аммо биз барибир оёққа турамиз ва бу бўҳрондан янада ривожланган, бирлашган ва ҳимояланган бир тарзда чиқиб оламиз, деди президент Обама Британия бош вазири Гордон Браун билан Вашингтонда ўтказилган учрашув давомида.

Президент Барак Обама жорий ҳафтада АҚШ компанияларининг акциялари 12 йил аввал кузатилган энг паст даражага тушиб кетганини ҳам эътироф этди.
XS
SM
MD
LG