Линклар

logo-print

Халқаро суд Башир иши бўйича ҳукм чиқаради


Жиноят ишлари бўйича халқаро суд Дарфурда геноцид уюштиришда айбланаётган Судан президенти Умар Ал-Баширни ҳибсга олиш ёки олмаслик бўйича бугун ўз ҳукмини эълон қилади.

Бош прокурор Луи Морено-Окампонинг сешанба куни айтишича, барча далиллар Баширнинг Африка қабилаларга қарши Судан армиясини сафарбар қилганини кўрсатмоқда.

2003 йилда бошланган мазкур амалиёт оқибатида 300 мингга яқин одам ўлдирилди, кўплаб аёллар зўрланиб, қарийб 3 миллион дарфурликлар уйидан ҳайдаб чиқарилганди.
XS
SM
MD
LG