Линклар

Ўзбек автомобилларининг Россияга экспорти камайди


Россиядан олинган энг сўнгги статистика маълумотларига кўра, нисбатан арзон саналган Ўзбекистон автомобилларининг Россияга экспорти 85 фоизга тушиб кетган.

Ушбу ҳолат жаҳон молиявий бўҳрони ҳамда Россиянинг ўз ички автомобилсозларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кўраётгани билан изоҳланмоқда.

Айни пайтда “Ўзметроном” интернет сайтининг хабар қилишича, 3 март кунидан бошлаб Тошкентнинг барча автосалонларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналарнинг эркин савдоси йўлга қўйилган.

“Ўтган йилларда ўзбекистонликлар мамлакат ичида ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олиш учун аввалдан рўйхатга туришлари ва кўп ҳолларда пора беришлари керак эди”, дея қайд этади мазкур интернет нашри.

Таҳлилчилар фикрича, ўзбек машиналарининг экспорти тобора касодга учраса, уларнинг ички бозордаги нарҳи икки баробарга арзонлашиши мумкин.
XS
SM
MD
LG