Линклар

logo-print

Қирғиз журналистига ҳужум қилинди


3 март куни Бишкекда “Репортер-Бишкек” газетасининг сиёсий шарҳловчиси Сирғақ Абдилдаев таҳририят биноси олдида пичоқлаб кетилди.

Номаълум кишилар томонидан содир этилгани айтилаётган ҳужум оқибатида 47 ёшли Сирғақ Абдилдаев Бишкек шаҳар 4-травматология касалхонасига келтирилган.

Бишкекдаги травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот маркази директори Сабирбек Жумабековга кўра, журналист танасининг 12 жойига пичоқ урилган, икки қўли синдирилган.

Танқидий материаллари билан танилган журналист Сирғақ Абдилдаев иши юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG