Линклар

logo-print

Покистонда ҳужумчилар қидирилмоқда


Покистон полицияси Шри-Ланка крикетчиларига ҳужум уюштирган шахслардан икки нафарининг расмини ошкор қилди.

Бундан ташқари Покистон Лаҳор шаҳридаги ҳужумлар учун маъсул бўлган жангарилар тўғрисидаги маълумот учун 125 минг доллар мукофот пули эълон қилди.

Сешанба куни қуролланган номаълум шахслар Шри-Ланка спортчилари кетаётган автобусга ҳужум уюштирди. Оқибатда полициянинг олти ходими ва бир ҳайдовчи нобуд бўлди, шри-ланкалик етти крикетчи ва бир мураббий тан жароҳати олди.

Ҳужум уюштирган шахсларнинг барчаси қочишга муваффақ бўлди. Ҳозирча мазкур ҳужум учун маъсулиятни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Айни пайтда Халқаро крикет кенгаши Лаҳордаги ҳужумларни кесин қоралаб, Покистоннинг 2011 йилда крикет бўйича жаҳон кубогига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қайта кўриб чиқишини маълум қилди.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам спортчиларнинг нишонга олинишидан жиддий ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG