Линклар

АҚШда машина бозори касодга учрамоқда


АҚШда автомобил сотиш кўлами феврал ойида 41 фоизга тушиб кетди.

Бу 1981 йилдан буён энг кам кўрсаткичдир. АҚШда жараëн сўнгги 15 ой давомида кузатилмоқда.

Статистика маълумотларига кўра, General Motors ширкатининг савдоси феврал ойида ўтган йилга қараганда 53 фоизга, Ford компаниясининг савдоси 48 фоизга ва Chrysler савдоси 44 фоизга тушиб кетган.

Япониянинг Toyota компанияси ҳам АҚШдаги савдо кўлами 40 фоизга тушганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG