Линклар

Эрон олий руҳонийси Обамани танқид қилди


Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманаи АҚШ президенти Барак Обама Исроилни қўллаб-қувватлаб, Жорж Буш каби нотўғри йўлдан бораётганини танқид қилди.

Оятуллоҳ Али Ҳоманаи бу ҳақда Теҳронда Ғазога ёрдам кўрсатиш мавзуига бағишланган халқаро анжуман очилиш маросими чоғида билдирди.

Эрон етакчиси Исроилни “саратон ўсмаси” дея таърифлаб, фаластинликларни Исроил тажовузидан қутқаришнинг ягона йўли қаршилик ҳаракати эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG