Линклар

logo-print

Браун Конгрессда чиқиш қилади


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун бугун АҚШ Конгрессида нутқ сўзлайди.

Глобал иқтисодий бўҳрон сабаблари ва уни бартараф этиш масаласи Браун нутқи асосини ташкил этади.

Гордон Браун АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаётган Буюк Британиянинг бешинчи бош вазиридир.

Бундан ташқари Британия бош вазирининг глобал иқтисодий бўҳронга қарши курашаётган ривожланган давлатларни протекционизм оқибатларидан ҳам огоҳлантириши кутилмоқда.

Сешанба куни Гордон Браун Европа давлатлари етакчилари орасида биринчилардан бўлиб, Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашди.
XS
SM
MD
LG