Линклар

Клинтон Фаластин раҳбарияти билан учрашди


Яқин Шарқ сафарини давом эттираётган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Ғарбий соҳилда Фаластин етакчилари билан музокаралар ўтказди.

Фаластин расмийларининг билдиришича, учрашувда Маҳмуд Аббос Фаластин келажагига оид масалаларни муҳокама қилган.

Бундан ташқари Фаластин раҳбари Ҳиллари Клинтондан Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун янги турар жой бинолари барпо қилишдан воз кечиш ва Ғазо қамалини олиб ташлаш борасида Исроилга босим ўтказишни сўради.

Сешанба куни Исроил раҳбарияти билан учрашган Клинтон хоним расмий Вашингтон Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарони тинчлик йўли билан ҳал этиш уринишларига содиқ қолиши ва Фаластин давлати ташкил этиш тарафдори эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG