Линклар

"Манас" ўйини давом этаëтир


Қирғизистон парламенти ва президенти тасдиғидан ўтган ҳужжатга мувофиқ¸ АҚШ ҳарбийлари Бишкекдаги Манас ҳаво базасини шу йил август ойига қадар тарк этишлари лозим.

Қирғизистон парламенти ва президенти тасдиғидан ўтган ҳужжатга мувофиқ¸ АҚШ ҳарбийлари Бишкекдаги Манас ҳаво базасини шу йил август ойига қадар тарк этишлари лозим.

Қирғиз сиёсатшуносларига кўра, Кремл эндиликда Вашингтонни Манас базасида қолиш-қолмаслик борасида Бишкек эмас¸ балки ўзи билан музокаралар олиб боришга мажбур қилади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Бишкекдаги Манас ҳарбий ҳаво базасини мамлакатдан чиқаришга оид расмий нотани 20 феврал куни Американинг Бишкекдаги элчихонасига топширган эди.

Бироқ АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот котиби Турат Макенбаевнинг айтишича, ҳозирча база ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ.

- Базани жойлаштириш юзасидан бошқа имкониятлар изланмоқда. Бу йўналишда иш олиб борилаяпти.

Ҳозирча Бишкекдаги АҚШ базаси Афғонистондаги коалиция кучларини таъминлаш бўйича фаолиятини давом эттирмоқда, деди Турат Макенбаев.

АҚШ ва Қирғизистон ўртасида имзоланган шартномага кўра, базани мамлакатдан чиқариш тўғрисидаги қонун 180 кундан сўнг амал қила бошлайди, яъни АҚШ ҳарбийларига Қирғизистондан чиқиб кетиш учун олти ойлик муҳлат берилади. Бу муҳлат эса жорий йилнинг август ойида якунланади.

Сиёсатшуносларнинг айтишларича, мана шу олти ойлик муддатдан Россия унумли фойдаланади ҳамда ҳарбий базани қолдириш масаласида АҚШни расмий Бишкек билан эмас, бевосита Кремл билан музокаралар олиб боришга мажбур қилади.

Сиёсатшунослар фикрича, Россия АҚШга минтақада ўзи хўжайин эканини исботлагач, базани Қирғизистон ҳудудида қолдиришга рухсат беради:

- Бу ерда катта сиёсат олиб борилмоқда. Август ойигача бирон-бир баҳона топилади.

Масалан, АҚШ базасининг формати ўзгартирилади ва у сақлаб қолинади. Мен шунга ишонаман, деди бишкеклик таниқли сиёсатчи Марс Сариев.

Қирғизистон парламенти депутати Бақит Бешимовнинг айтишича, Қирғизистондан АҚШ базасининг чиқарилиши тўғрисидаги қонун имзолангач, расмий Бишкек халқаро миқёсдаги ўз обрўсидан ажралди.

- Россия расмийлари доимо АҚШ ҳарбий базасининг минтақадаги ҳозирлиги манфаатли эканини айтиб келганлар.

Ҳозир Путин бизни қарамликка қайтариш сиёсатини олиб бораётир, яъни Россия база масаласида АҚШни ўзи билан музокаралар ўтказишга мажбур этаётир.

Бундан мақсад, музокаралар чоғида база масаласидан фойдаланган ҳолда, Россия манфаатларини олға суришдир.

Россия Америкага “Марказий Осиё менинг таъсир доирамдаги минтақа, шунинг учун бу ерда бирон иш олиб бормоқчи бўлсанг, аввало мен билан келиш”, демоқда, деди Бақит Бешимов.

Айни пайтда¸ расмий Бишкек базани Қирғизистондан чиқариш тўғрисидаги қарор Россия босимисиз, мустақил равишда қабул қилинганини билдирмоқда.

Хусусан, Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев феврал ойи ўрталарида ўтган матбуот анжуманида, АҚШ томони уч йил мобайнида қирғиз ҳукуматининг ҳарбий база учун ижара ҳақини ошириш талабини рад этиб келгани туфайли мана шундай қарор қабул қилинганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG