Линклар

logo-print

Афғонистон: сайлов августда ўтказилади


Афғонистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат президенти Ҳамид Карзайнинг август ойига белгиланган президентлик сайлови муддатини олдинга кўчириш таклифини рад этди.

Марказий сайлов комиссияси президентлик сайлови аввал белгиланган каби 20 август куни ўтказилишини маълум қилди.

Шанба куни Ҳамид Карзай Афғонистон Марказий сайлов комиссиясига август ойидаги сайлов муддатини майга кўчириш тўғрисида топшириқ берди.

Афғонистон мухолифати, АҚШ, НАТО ва БМТ сайловнинг айнан август ойида ўтказилиши тарафдори эканини билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG