Линклар

АҚШ базаси олдида портлаш рўй берди


АфғонистондагиАҚШ ҳарбий базаси олдида содир этилган икки портлашда бир нечта фуқаро тан жароҳати олди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, Бағром ҳарбий базаси олдида даставвал машинага ўрнатилган бомба портлатилган. Иккинчи портлашнинг эса худкуш томонидан содир этилгани тахмин қилинмоқда.

Айни пайтда¸ НАТО мамлакат жанубида рўй берган портлашда халқаро кучларнинг уч аскари нобуд бўлганини маълум қилди.

Ассошиэйтид Пресс ахборот агентлигининг ҳарбийларга таяниб хабар қилишича, жорий йил давомида Афғонистонда рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг жами 52 аскари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG