Линклар

Россияда ўзбек мардикори отиб ўлдирилди


Россияда маҳаллий иш берувчи ўзбекистонлик гастербайтерни отиб қўйди.

Комсомольская правда нашрининг ёзишича, Нижний Новгороддаги “Народний” кооперативида ишловчи ўзбекистонлик ҳайдовчилар ишга чиқмай кооператив раҳбаридан маош тўланиши ва ўз паспортларини қайтариб беришни талаб қилган.

Ғазабланган ҳайдовчилар кооператив раҳбари билан гаплашишга уринган. Бироқ раҳбар ҳайдовчилар билан гаплашиш ўрнига уларга қарата милтиқдан ўқ узган.

Оқибатда Ўктам Ҳожимуродов исмли ҳайдовчи тан жароҳати олган ва зудлик билан шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай¸ ўзбекистонлик ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмган.

Айни пайтда¸ Нижний Новгород милицияси кооператив раҳбарининг ҳибсга олинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG