Линклар

logo-print

Судан раҳбарини ҳибсга олишга ордер берилди


Ҳаагадаги жиноят ишлари бўйича халқаро суд Дарфурда уруш жиноятлари содир этганликда айбланаётган Судан президенти Умар Ал-Баширни ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Сешанба куни бош прокурор Луи Морено-Окампо тўланган барча далиллар Умар Ал-Баширнинг Африка қабилаларига қарши Судан армиясини сафарбар қилганини кўрсатганини маълум қилди.

2003 йилда Дарфурда бошланган ҳарбий можаро оқибатида 300 мингга яқин фуқаро нобуд бўлди, кўплаб аёллар зўрланиб, қарийб 3 миллион дарфурликлар уйидан ҳайдаб чиқарилди.

Умар Ал-Башир 2002 йилда ташкил этилган халқаро суд томонидан маҳкама тортилаётган биринчи давлат раҳбари бўлади.
XS
SM
MD
LG