Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:31

Янги уруш таҳдиди кучаймоқда


Абхаз аскарининг ўзаро чегара ҳудудида жойлашган гуржи ҳарбийларига кўрсатаëтган бу қилиғи ҳам¸ Абхазия ва Жанубий Осетия ҳукуматларининг этник гуржиларга ëндашуви ҳам¸ Тбилисини янги урушга тортиш учун қилинаëтган провокация ўлароқ кўрилмоқда.
Абхаз аскарининг ўзаро чегара ҳудудида жойлашган гуржи ҳарбийларига кўрсатаëтган бу қилиғи ҳам¸ Абхазия ва Жанубий Осетия ҳукуматларининг этник гуржиларга ëндашуви ҳам¸ Тбилисини янги урушга тортиш учун қилинаëтган провокация ўлароқ кўрилмоқда.

Абхазия раҳбариятининг этник грузинларни армияга мажбуран сафарбар қилишни кучайтиргани¸ Грузия ва унинг айирмачи ўлкалари¸ аниқроғи Тбилиси ва Москва ўртасида янги уруш чиқишига баҳона бўлиши мумкин.

24 яшар Иракли Бигвава шу кунларда Грузия ва унинг айирмачи ўлкалари ўртасида куч йиғиб бораëтган янги можаро марказига тушди.

Грузия расмийларига кўра¸ Абхазиянинг Гали районидаги Отобая қишлоғида яшаб келган Иракли абхаз ҳукуматдорлари уни маҳаллий армия хизматига мажбур қилганидан сўнг¸ ҳафта охирида Грузия ҳудудига қочиб ўтган. Ўзини зўрлаб олиб кетишга уринганларида қочган Иракли жароҳат олган ва уни қариндошлари чегарадан кўтариб олиб ўтганлар.

Айтилишича¸ Иракли билан бирга 70 дан ошиқ гуржи аëллари ва болалар ҳам Грузияга қочиб ўтган. Абхаз расмийлари қишлоқдаги эркакларни гаров сифатида ушлаб қолган ва эндиликда улар орқали Иракли каби қочқинларнинг Абхазияга қайтиб¸ маҳаллий армия хизматига қўшилишига босим ўтказмоқдалар.

Август ойида Грузия ва Россия ҳарбийлари ўртасидаги қуролли можародан сўнг ўз мустақиллигини эълон қилган Абхазия ва Жанубий Осетия ҳукуматлари¸ ўз ҳудудидаги гуржиларга ë маҳаллий халққа қўшилиш ëки минтақани тарк этиш борасида очиқча ултиматум қўймоқда.

Аммо Озодлик билан суҳбатда Абхазия Ташқи ишлар вазири Сергей Шамба¸ ëш йигитларни ҳарбий хизматга сафарбар қилишга оид қонуннинг¸ миллатидан қатъий назар¸ ҳаммага бирдек тегишли эканини таъкидлади.

- Бизнинг қонунларимиз ҳарбий хизматни эркакларнинг барчаси учун мажбурий қилиб белгилаган ва миллий мансублигидан қатъий назар¸ Абхазия ҳудудида яшовчи ҳар бир йигит унга бўйсуниши лозим. Шу боис¸ биз ўзини Грузия фуқароси деб билувчилар учун ҳеч қандай истисно қилмаймиз¸ деди Шамба 3 март куни.

Айни пайтда абхаз расмийси¸ Жанубий Осетияда ҳам кучга кирган бундай амалиëтнинг гуржиларга қарши қаратилгани ҳақдаги танқидларни инкор этди.

Грузия парламенти қошидаги ҳудудий яхлитликни қайта тиклаш муваққат қўмитаси раиси Шота Малашкиа¸ абхаз ва осетин раҳбарларининг бундай сиëсати этник гуржиларни қўрқитиб¸ уларни ўз тарихий ватанларидан ҳайдаб чиқаришга қаратилганини айтади.

- Агар бу сиëсат шу тарзда давом этаверса¸ абхаз расмийлари минтақани этник гуржилардан тозалаш амалиëтини муваффақият билан якунига етказадилар¸ дейди жаноб Малашкиа.

Сухуми ва Цхинвалдаги сиëсатчиларнинг ўз ҳомийси Россияга орқа қилиб юритаëтган бундай ҳаракатлари¸ Грузия ҳукумати¸ айни пайтда¸ бу можарони бартараф этиш уринишлари тепасида турган халқаро гуруҳларни мураккаб ҳолга солиб қўймоқда.

Абхазия ва Жанубий Осетия расмийларининг гуржи эркакларини мажбуран маҳаллий армияга сафарбар қилиши¸ Тбилисини очиқдан-очиқ радикал ҳаракатларга гиж-гижловчи фитна сифатида кўрилмоқда.

Бундай вазиятда Тбилиси ë Абхазия ҳудудида қолган гуржиларнинг¸ Грузия қонунларига кўра нолегал бўлган ҳарбий сафарбарликка жалб этилишига индамай қараб туриши ëхуд бу жараëнни тўхтатиш учун охир-оқибатда яна Россия билан урушга элтувчи кескин ҳаракат қўллашга мажбур бўлади.

Грузиянинг айирмачи ўлкалари устида Москва билан юзага чиқиши мумкин янги уруш олдини олишга уринаëтган БМТ¸ЕХХТ ва ЕИ каби тузилмалар эса¸ янги кескинликни юмшатиш борасида қўллари қисқа эканини тан олишга мажбур бўлмоқдалар.

Зотан¸ на Абхазия ва на Жанубий Осетия расмийлари халқаро кузатувчиларнинг бу ҳудудларга кириб¸ воқеликда нималар бўлаëтганини кузатишига изн бермаëтир.

Халқаро кузатувчилар ҳозирча¸ Грузия ва унинг айирмачи ҳудудлари ўртасида қурилган чегаранинг гуржи томонидан туриб¸ ўзаро қуролли амалиëтлар юзага чиқиши олдини олиш билангина чекланишга мажбур бўлмоқда.

Аммо бундай уринишлар минтақа устида осилиб турган янги уруш таҳдидини яна қанча вақт жиловлаб туради¸ буниси ноаëнлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG