Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:26

Ҳақ сўраганлар ҳақсизлик домида


Бири суд олдига олиб чиқилган¸ иккинчиси эса терговни кутаëтган Кушодбек Усмонов ва Дилмурод Саййиднинг ҳибсхонада тазйиқ ва босим остида қолгани тахмин қилинмоқда.
Бири суд олдига олиб чиқилган¸ иккинчиси эса терговни кутаëтган Кушодбек Усмонов ва Дилмурод Саййиднинг ҳибсхонада тазйиқ ва босим остида қолгани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда яқинда ҳибсга олинган икки журналист - Дилмурод Саййид ва Кушодбек Усмоновларнинг ҳибсхонадаги тақдири¸ ҳам маҳаллий¸ ҳам халқаро ҳуқуқ фаоллари ташвишига сабаб бўлаëтир.

Товламачиликда айбланиб қамоққа олинган ўзбекистонлик журналист ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Дилмурод Саййиднинг қамоққа олинганига 11 кун бўлди.

Бу орада уни ҳимоя қилаётган адвокат Руҳиддин Комилов, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқарган суд қарорига норозилик билдириб¸ жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига апелляция шикояти ёзган эди.

Лекин Руҳиддин Комиловнинг айтишича, бу апелляция шикояти адвокатсиз кўриб чиқилиб, рад қилинган.

- Апелляцияни ўтказиб юборибди. Бизнинг хабаримиз йўқ. Шанба куни бўлибди¸ дейди Руҳиддин Комилов.

Журналистнинг яна бир адвокати Ҳасан Маҳбубовга кўра¸ Дилмурод Саййидқамоққа олинганидан бери 10 кун ўтиб кетган бўлса ҳам¸ ҳали бу иш бўйича тергов бошланмаган.

- Ишнинг терговга оширилганига қарамай¸ ҳозирги кунга қадар терговга чақирилгани йўқ. Нима учунлигини ҳам айта олмайман¸ билмайман. Ваҳоланки у ерда Дилмурод акани тергов жараëнида ҳимоя қилишга ордерим бор¸ дейди Ҳасан Маҳбубов.

Дилмурод Саййид 22 феврал куни товламачиликда айбланиб қамоққа олинган эди. Орадан уч кун ўтиб Самарқанд шаҳар суди уни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга санкция берди.

Кузатувчилар, унинг қамоққа олинишини Тошкент ҳукуматининг Ўзбекистондаги эркин фикр ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мутлақ тоқатсизлигининг навбатдаги намунаси сифатида баҳоламоқдалар.

Дилмурод Саййиднинг ким томонидан¸ қачон тергов қилиниши ҳозирча номаълум бўлиб турган бир пайтда¸ Ўзбекистонда қамоққа олинган яна бир журналист - Кушодбек Усмонов устидан суд жараёни бошланди.

Кушодбек Усмоновнинг турмуш ўртоғи Насиба Абдуллаеванинг айтишича, 3 март куни бошланган биринчи суд кунида Кушодбек Усмонов ўзига нисбатан қийноқлар қўлланилганидан судга шикоя қилган.

- Учрашдим¸ гаплашдим. Андижон турмасида Кушодбек Усмоновни яланғоч қилиб ечинтириб уришаëтган экан. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини шунчалик ер билан яксон қилишадими?

"Мени ураяпти¸ яланғоч қилиб устимга чойшабни ташлаб қўйиб бир нарсалар деди тушунмадим. Мен 63 ëшга кирган бўлсам¸ қандай қилиб калтакни кўтарай¸ уриб¸ ичимни эзиб юбораяпти¸ деяпти"¸ дейди Насиба Абдуллаева.

Кушодбек Усмонов 14 ёшли ўспиринни урганликда айбланмоқда. Лекин унинг яқинларига кўра, маҳаллий милиция ходимлари билан бўлган зиддият оқибатида¸ унга қарши бу айб тўқиб чиқарилган.

Кушодбек Усмонов қатор маҳаллий нашрларда ишлаб нафақага чиққан¸ китоблари чоп этилган ëзувчи. Ëши 63 да.

Рафиқасининг таъкидлашича¸ ўтган йил айнан ана шу миршаблар унинг уйига кўкнори ташлаб ҳибсга олишган ва терговдаги айбловлари тасдиқланмагач¸ кекса журналист озодликка чиқарилган эди. Етти нафар фарзанднинг отаси Кушодбек Усмоноч¸ қамоққа олингунга қадар Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилаëтган эди.

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилотлари бу икки журналистнинг тақдиридан ташвиш билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG