Линклар

logo-print

Бўҳронни чидаганга чиқарган

  • Фаррух Юсуфий

Халқаро валюта жамғармаси ва унинг раҳбарининг жаҳон иқтисоди келажаги ҳақда қилаëтган баëнотларида¸ Ўзбекистондаги каби оғир иқтисодий шароитда яшаб келаëтган миллионлар учун таскин берувчи некбин хабар¸ ҳозирча йўқ.

Халқаро валюта жамғармаси ва унинг раҳбарининг жаҳон иқтисоди келажаги ҳақда қилаëтган баëнотларида¸ Ўзбекистондаги каби оғир иқтисодий шароитда яшаб келаëтган миллионлар учун таскин берувчи некбин хабар¸ ҳозирча йўқ.

Халқаро валюта жамғармаси глобал молиявий бўҳрон энг қашшоқ мамлакатларга кўчганини айтмоқда. “Бўҳроннинг учинчи тўлқини” деб аталган бу жараëн¸ чунончи¸ Марказий Осиëга кенгроқ кириб келаëтир.

Вазиятни “бўҳроннинг учинчи тўлқини”, дея тасвирлаган Халқаро валюта жамғармасининг бошқарувчи директори Доминик Штраусс-Каан бундан 22 та давлат, айниқса, азият чекишини таъкидлади.

Бўҳрон чуқурлашишда давом этса, бу мамлакатлардаги вазиятни изига солиш учун 140 миллиард АҚШ долларигача маблағ керак бўлиши мумкин, дея огоҳлантирди ХВЖ раиси.

Бундан ташқари, хом-ашё экспорт қилувчи ривожланаётган мамлакатларнинг ҳам экспорт ҳажми камайиб кетиши оқибатида катта қийинчиликларни бошдан кечиришини башорат қилмоқда Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари.

Бўҳрон жиддий хавф солаётган давлатлар орасида Қирғизистон ва Молдова каби мамлакатлар номи ҳам келтирилган.

Глобал молиявий бўҳрон муаммосининг хом ашё экспортига тобе бўлган Марказий Осиё давлатлари учун ҳам долзарблиги ошиб бормоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ҳукумати бўҳрон оқибатларининг олди олинаётганини айтаётган бўлса-да, мутахассислар олдимиздаги бир йил давомда минтақанинг бошқа халқлари каби, ўзбекистонликларнинг турмуши оғирлашишидан огоҳлантирмоқда.

Бўҳроннинг Марказий Осиё мамлакатлари учун оқибатлари қандай бўлиши мумкинлигини изоҳлаб беришни, Ўзбекистон Молия вазирлиги собиқ ходими, ҳозирда Олмотадаги Евроосиё институтининг иқтисодиёт факультети декани Сапарбой Жўраевдан илтимос қилдик.

Сапарбой Жўраев: Бу ривожланган давлатларга таъсир қилган эди. Ривожланган давлатлардаги ишлаб чиқаришнинг камайиши¸ жуда қашшоқ демайлик¸ ривожланмаган давлатлар қаторига кирадиган Ўзбекистон¸ Қирғизистон¸ Туркманистон ва Тожикистонга ҳам таъсир қилади.

Нима учун? Биринчи навбатда биз кўп нарсани экспорт қиламиз. Шу экспорт қиладиган нарсаларимизнинг баҳоси тушиб кетди. Яъни ўтган йил¸ ундан олдинги йилларда бир ярим¸ икки миллиардга биз пахтамизнинг маълум қисмини сотган бўлсак¸ шу қисмининг баҳоси ҳозир бир миллиардга етмасдан турибди. Бу энг биринчи таъсири.

Туркманистон ҳам¸ Тожикистон ҳам¸ Қирғизистон ҳам пахта экспортини қилади. Шулардан бўладиган молиявий маблағ кам бўлаяпти. Биз энди фақат пахтани экспорт қилмаймизку. Газ экспорт қиламиз¸ рангли металл экспорт қиламиз¸ уран экспорт қиламиз.

Буларнинг ҳаммасининг баҳоси тушиб кетгандан кейин бунинг Ўзбекситонга таъсири бўлади. Шунинг таъсири шекилли Тожикистондаги алюминий завод ҳам тўхтаб турибди ҳозир. Қирғизистоннинг ишлаб чиқарувчи корхоналари ҳам тўхтаб турибди.

Нимага? Чунки уларнинг маҳсулотига талаб йўқ. Энг биринчи таъсири шу.

Иккинчиси¸ бизнинг кўп одамлар Россия¸ Украина ва Қозоғистонга бориб¸ у ерда меҳнат қилиб¸ у ердан пул юборар эди. Тожикистон ва қирғизистонликлар Россияга кўпроқ борарди.

Ҳозир Россияда улар олдингидек оладиган ойликлар йўқ. Бундан ташқари уларнинг сони ҳам қисқариб кетди. Кўпчилиги қайтиб кетди. Шу жумладан ўзбекистонликларнинг кўпи ҳам қайтиб кетди. Ўзбекистонга мардикорлар орқали келаëтган маблағ ҳам камайди.

Ишнинг камайиши бошқа соҳадаги одамларнинг ҳам молиявий маблағларининг камайишига олиб келади. Шунинг учун инқироздан четда қоламиз¸ деган давлат бўлмайди.

Озодлик: Мана шу вазиятда ҳукуматлар қандай чора кўриши керак? Нима қилиш керак? Нима қилса¸ бўҳроннинг камбағал қатламларга зарбаси сал енгиллашади?

Сапарбой Жўраев: Нима қилиш керак эканлигини Жаҳон банки¸ АҚШ каби йирик давлатларнинг раҳбарлари¸ ЕИ¸ бизнинг президентларимиз кўриб чиқаяптию¸ энди озгина ўзимизнинг маҳсулотлари чиқаришга ва озгина ишлашга тўғри келади.

Бир кишини ишлатсак¸ ҳаммаси яхши бўлиб кетади деган рецепт йўқ. Бу масалани ҳар бир давлатнинг ички имкониятларига қараб ҳал қилиш керак.

Озодлик: Олдимиздаги бир йил ичида тирикчилигини зўрға тебратаëтган одамларнинг турмуши қанақа бўлади?

Сапарбой Жўраев: Энди бу жойда икки хил савол бўлаяпти. Ривожланган давлатлардаги одамлар яхши ҳаëтга ўрганиб қолдию¸ буларда озгина камайиш бўлади. Буларнинг турмуш даражаси сезиларли пасайгандан кейин¸ улар давлатдан яхши ҳаëтини давом эттиришни талаб қилади.

Бизнинг Ўрта Осиëдаги давлатлари аҳолисининг ҳаëти шунчалик даражадаки¸ ҳатто бўҳрон улар ҳаëтига унчалик таъсир қилмайди¸ деган гап келиб чиқаяпти. Чунки турмуш даражамиз шу даражада пастки¸ бундан ҳам пастроқ бўлишини тасаввур қилиш жуда қийин.
Тушунтира олдимми? Бу бўҳрон кўпчилигимиз учун қийинчиликдан¸ жуда қийинчиликка ўтиш¸ деган гап бўлади.

Озодлик: Шунчага чидаб келган¸ бундан кейинига ҳам чидайди¸ демоқчисизда.

Сапарбой Жўраев: Ҳа¸ тўғри. Шунча чидаб келдик¸ яна 5-10 йил чидаймиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG