Линклар

logo-print

Вазирлар Россия билан муносабатни муҳокама этади


Бугун НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Альянснинг Россия билан муносабатлари ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама этади.

Брюссел анжумани давомида вазирлар Россия билан юқори даражадаги формал алоқаларни қайта йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқади.

НАТО мазкур алоқаларни ўтган йили август ойида Россиянинг Грузияга бостириб киришига норозилик сифатида узиб қўйган эди.

Йиғилишда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Обама маъмуриятининг Афғонистон-Покистон минтақаси бўйича стратегияси билан таништиради.
XS
SM
MD
LG