Линклар

logo-print

Бакиев музокараларга тайёр


Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев АҚШнинг Манас авиабазаси келажаги борасида яна музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирди.

Қирғизистон ҳукумати қарорига биноан мазкур база 6 ой ичида ёпилиши керак.

“Би-би-си”га интервью берган президент Бакиев АҚШ билан сўзлашувларни давом эттириш учун эшиклар ёпилмаганини ва унинг ҳукумати Афғонистонни барқарорлаштириш бўйича АҚШ томонидан билдириладиган ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини айтди.

Манас базасини ёпиш қарорини эълон қилган Бакиев аввалроқ АҚШ ҳукуматини қирғизлар таклифларига бепарво бўлганликда айблаганди.
XS
SM
MD
LG