Линклар

logo-print

Россияда ўзбек муҳожири ҳибс этилди


Санкт-Петербург шаҳрида террорчиликда гумон қилиниб, халқаро қидирувда бўлган ўзбек муҳожири ҳибсга олинди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Россия оммавий ахборот воситалари ҳибсга олинган 52 ёшли “Камаз” ҳайдовчиси Ўринбой Эргашевни “хавфли террорчи” деб таърифлади.

Фотосуратидан кўринишича, соқоли таг-туги билан олинган ва кўзойнак таққан Ўринбой Эргашев хабарларга кўра, гўё Ўзбекистонда “ваҳхобийлик” оқимига раҳбарлик қилиб, Фарғона водийсида Ислом давлатини барпо этишни режалаштирган.

Санкт-Петербургдаги Интерпол бошқармасининг мулозими Денис Раецкий Ўринбой Эргашевнинг Ўзбекистон хавфсизлик хизмати талабига биноан ҳибсга олинганини айтди:

- Ислом ниқоби остида у “халқа” гуруҳини тузиб, Ўзбекистондаги мавжуд давлат тузумини ағдариш мақсадида ваҳҳобийлик ғоясини тарғиб қилган, деди Денис Раецкий Ўзбекистондаги ҳамкасбларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда.

Россия хавфсизлик идораси мулозимига кўра, конституцион тузумга тажовуз қилиш ҳамда диний экстремистик гуруҳга аъзоликда айбланаётган Ўринбой Эргашев Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи маҳаллий ва халқаро ташкилотлар террорчиликда айбланиб, Ўзбекистон хавфсизлик хизматларига топширилаётган шахсларнинг қийноққа солиниши борасида огоҳлантириб келади.
XS
SM
MD
LG