Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:22

Ўзбек аëли орзу қилаëтган совға


Ўзбек аëлининг байрам куни орзу қиладигани совға ҳам бошқа миллат аëллариникидан фарқ қилмайди - улар ҳам онда-сонда¸ жилла қурса аëллар байрами кунида ўз ëрларидан гул олишни истайдилар.
Ўзбек аëлининг байрам куни орзу қиладигани совға ҳам бошқа миллат аëллариникидан фарқ қилмайди - улар ҳам онда-сонда¸ жилла қурса аëллар байрами кунида ўз ëрларидан гул олишни истайдилар.

Ҳар йили 8 март куни ўзбек хотин-қизлари ҳам яқин одамларидан ширин сўз, қайноқ табриклар эшитгиси¸ ўктам йигитларнинг эса оналари, опа-сингиллари ва ёрларига совғалар улашгиси келади. Хўш, қандай совға олишни истайди, ўзбек аёллари?

Сирдарёлик ўқитувчи Гулноранинг айтишича, аёл учун энг гўзал совға - гул.

- Мен учун энг яхши совға гул. Байрамларда энг яхши совға гул¸ деб ўйлайман. Мен унча совғаларга қизиқмаганим учун ҳам энг яхши совға гул деб ўйлайман. Болаларимдан ҳам¸ хўжайинимдан ҳам гул совға олишни жуда яхши кўраман¸ дейди Гулнора.

Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми қишлоқларда яшайди. Улар ҳатто байрам кунлари ҳам турмуш ташвишлари билан банд бўлади. Жиззахлик Меҳри опа байрам куни бериладиган совғани танлаб ўтирмаслигини айтади.

- Энди кўнгилларидан нимани чиқариб совға қилса¸ шуни олаверамиз. Асосийси¸ бизга рўзғоримизнинг тўкинлиги бўлса бўлди¸ бошқа ҳеч нарса керак эмас. Фақат свет муаммо бўлаяпти холос¸ дейди Меҳри опа.

Тошкентлик уй бекаси Дилрабо фикрича, аёл учун энг катта совға бу:

- Уйда¸ оиласида тинчлик хотиржамлик бўлиши¸ болаларининг соғ саломат бўлиши. Энг асосийси¸ турмуш ўртоғи билан бир-бирини тушуниб яшаса¸ мен шуни совға деб биламан.

Турмуш ўртоғим мени тушунса¸ мен турмуш ўртоғимни тушунсам. Муҳаббат бу иккинчи даражали нарса. Муҳаббат секин-секин ëниб-ўчади¸ тўғрими. Одам бир бирини тушунса¸ ҳурмат бўлса¸ ўшанда муҳаббат ëнаверадида.

Ҳурмат бўлмаса¸ тинчлик хотиржамлик бўлмаса¸ муҳаббат ҳам тез ўчиб кетади. Шунинг учун аëл сифатида менга энг катта совға оиламда тинчлик хотиржамлик бўлса¸ дейди тошкентлик уй бекаси Дилрабо.

Шоира Дилором Исҳоқова учун энг яхши совға бу эрта баҳорда очилган бинафша экан.

- Умуман нимагадир 8 мартда ҳеч кимдан совға кутмайман. Ҳар йили 8 мартдан озгина олдин бинафша очилади. Баҳорнинг бошланишида мен учун энг яхши совға бу бинафша. Мен бинафшага бир неча кун қувонаман¸ дейди Дилором опа.

Дилором опанинг айтишича, бугунги иқтисодий оғир шароитда эркакларга ҳам қийин. Улар хотинларига бир қимматбаҳо совға олишга ийманадилар. Дилором опа ана шунга боғлиқ бўлган воқеани айтиб берди:

- Бир эркак хотинидан сўрабди: Онаси¸ сенга 8 марта нима совға қилай? Хотини жон ҳолатда “Хўжайин¸ менга совға оламан деган пулингизни иссиқ сувга тўланг” дебди. Эри “хотин иссиқ сувга етмайди” деса¸ “Унда чироққа тўланг” дебди. Чироққа ҳам етмайди¸ деса¸ “Унда газга тўланг” дебди.

Ҳисоблаб кўришса газга етар экан. 8 март куни газнинг пулини тўлаб¸ эр хотинига совға қилибди. Кейин “Кейинги йил 8 мартгача газ сеники” дебди¸ дейди Дилором Исҳоқова.

Навбатдаги суҳбатдошимиз фарғоналик 70 ёшли Рисолатхон ая. Биз ҳам онахонга шу саволни бердик. Байрамда қандай совға олишни истайсиз онажон?

- Энди ëш бўлсак экан¸ болам. Ëшимиз 70 дан ошдию. Чолим бўлса экан кутардим. Чолим бўлмаса¸ ўғлим ўзининг хотин¸ бола-чақаси билан овора.

Энди ўзига яраша совға олиб келишадию¸ Худодан шуни тилайман ва кутаман: ҳаммамизнинг бахтимизга тинчлик бўлсин. Биринчи совға бу бола-чақамизнинг¸ ўзимизнинг соғ юрганимиз.

Катта бахт мана шу тинчлигимиз¸ омонлигимиз¸ дейди Рисолатхон ая.
XS
SM
MD
LG