Линклар

Брюсселда НАТО вазирлари учрашмоқда


НАТОга аъзо давлат Ташқи ишлар вазирлари бугун Брюсселда альянснинг Россия билан муносабатлари ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама этмоқда.

Учрашув очилишида нутқ сўзлаган НАТО бош котиби Яаап Де Ҳооп Схефер¸ альянс ва Россия ўртасида ҳамкорликни тақозо қилувчи муаммоларни тилга олди.

- НАТО ва Россия ўртасида, жумладан, Грузия масаласида жиддий тафовут мавжудлигига қарамай, бизни умумий мақсадлар бирлаштириб турганини ҳам тан олишимиз даркор. Бу мақсадлардан бири -Афғонистон. Айни пайтда¸ терроризмга қарши кураш ва ядровий қуроллар тарқалиши олдини олиш каби мақсадларни ҳам тилга олиш мумкин, деди Яаап Де Ҳооп Схефер.

Шунингдек, НАТО Ташқи ишлар вазирлари альянсга аъзо бўлишга ҳаракат қилаётган Украина ва Грузия расмийлари билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Бундан ташқари¸ Брюсселдаги йиғилишда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўз ҳамкасбларини Обама маъмуриятининг Афғонистон-Покистон минтақаси бўйича янги стратегияси билан таништиради.

XS
SM
MD
LG