Линклар

logo-print

Ироқда мол бозори портлатилди


Ироқ полициясига кўра, Бағдод жанубида мол бозорида рўй берган портлашда камида саккиз одам нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Журналистларнинг билдиришича, бугунги ҳужум сўнгги бир неча ой давомида зўравонликлар кузатилмаган ҳудудда содир этилган.

Ҳозирча Ҳилла шаҳрида содир этилган портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG