Линклар

Исроил Ғазони ҳаводан нишонга олди


Исломий жиҳод ҳаракати Исроил қўшинларининг Ғазода амалга оширган ҳаво зарбаси оқибатида ўзининг икки жангариси нобуд бўлганини маълум қилди.

Ҳозирча Исроил томони ҳаво зарбаларига оид бу хабарни изоҳлашдан бош тортмоқда.

Чоршанба куни ҳам Исроил ҳаво зарбасида Исломий жиҳод ҳаракатининг қўмондонларидан бири нобуд бўлди. Айни пайтда Исломий жиҳод Исроилдан ўч олиши тўғрисида огоҳлантирди.

Исроил қўшинларнинг январ ойида Ғазода олиб борган ҳарбий амалиётларидан сўнг томонлар ўртасида эришилган тинчлик сулҳига қарамай, фаластинлик жангарилар вақти- вақти билан Исроил ҳудудига ракета улоқтирмоқда.

Исроил томони эса бунга жавобан Ғазо ҳудудини ҳаводан нишонга олмоқда.
XS
SM
MD
LG