Линклар

КАМАЗ ўз конвейерини яна тўхтатди


Россиянинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик КАМАЗ ширкати сўнгги уч ой мобайнида учинчи маротаба ўзининг асосий конвейерини тўхтатишини эълон қилди.

Ширкат матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, КАМАЗ автомобилларига бўлган талаб кескин равишда тушиб кетгани боис¸ шундай қарор қабул қилинган.

Айни пайтда¸ америкалик автомобилсозлар ҳам давом этаётган глобал иқтисодий бўҳрон туфайли катта муаммоларга дуч келмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда автомобил сотиш миқдори феврал ойида 41 фоизга тушиб кетган.

General Motors ширкатининг савдоси феврал ойида ўтган йилга қараганда 53 фоизга, Ford компаниясининг савдоси 48 фоизга ва Chrysler савдоси 44 фоизга тушиб кетган.
XS
SM
MD
LG