Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:02

"Вақт тўхтаб қолган шаҳар"


Бобур Исмоиловнинг "Ойна" каби суратларида маҳдуд ҳудуд туйнугидан боқаëтганлар акс этади.
Бобур Исмоиловнинг "Ойна" каби суратларида маҳдуд ҳудуд туйнугидан боқаëтганлар акс этади.

4 март куни Тошкентдаги Илҳом театри кўргазмалар залида икки ўзбек рассоми - Бобур Исмоилов ва Темур Аҳмедов асарларидан тартиб берилган "Мулоқот" номли кўргазма очилди.

Майли кезсангиз ҳам жаҳонни¸
Фақат бир ўтинч бор ¸ берингиз чизиб¸
Онамиз сурати - Ўзбекистонни!


Бир рассом сифатида мулоқотга эҳтиëж сезаман¸ дейди рассом Бобур Исмоилов.

- Менинг ўйлашимча¸ бутун дунë мулоқотдан иборат. Мулоқот бўлмаса¸ нима бўлади? Ҳаракат бўладими? Рассом сифатида ҳар бир санъаткор мулоқотсиз бўлмайди. Чунки унинг санъатини томошабин келиб кўрса¸ бу мулоқот.

Мисол учун¸ иккита рассом санъат тўғрисида гаплашса ëки бир-бирининг ишини кўриб¸ камчилигини ëки ëққан томонини гапирса¸ бу ҳам мулоқот.

Менинг Темур Аҳмедов деган рассом оғайним¸ яқин дўстим бор. Ëшимиз ҳам бир. Ўша одам билан бирга қилаяпман. Балки дунëқарашимиз яқин бўлганлиги туфайлими¸ шу иккита рассом шу кўргазмани ташкил қилиш ниятидамиз¸ дейди Бобур Исмоилов.

35 яшар рассом Бобур Исмоиловнинг ижод йўли бошқа ўзбек рассомлариникига менгзайди. Бенков номидаги расомлар билим юрти¸ институт¸ кўргазмалар.

Бешëғочдаги Инвариант кўргазмалар залида 1993 йилда Бобур ўзининг илк асарини намойиш қилганида мунаққидлар у ҳақда¸ иддаоли рассом экан¸ дейишди.

- Мисол учун бир-иккита видеоарт қилганман. Бу ишларда бўлган бу нарса¸ дейди Бобур Исмоилов.

Кўргазмада қатнашаëтган яна бир рассом Темур Аҳмедов ўз асарларида олис Ирландия ўтлоқларини тасвирлайди.

- Мақсад намойиш қилиш ва сотиш¸ дейди рассом Темур Аҳмедов

Темур Аҳмедов ўз устози Слава Охуновдан фарқли ўлароқ ижтимоий мавзулардан атайин қочиб¸ кўнгил хуши учун расм чизишини айтади.

Uzbek artist Babur Ismailov
Uzbek artist Babur Ismailov
​Бобур назарида рассом чорчўпга тортилган матоҳга бўëқ чапловчи косиб эмас¸ балки визуал фикрловчи мутафаккирдир.

- Мен ўзим театр рассомиман. Театрда онда-сонда ишлаб тураман. Лекин мен учун асосий қилинадиган иш барибир рангтасвир¸ устахонада ўтириб ишлаш.

Сайтда ҳозир сиз кўраëтган ишлар эски¸ 10 йил олдинги ишлар. Янги қилинаëтган ишларнинг эскиларидан фарқи бор¸ дейди Бобур Исмоилов.

“Дилхирож”¸ “Ўртоқ Бойкенжаев” фильмларинининг халқаро фестиваллардаги муваффақиятида рассом Бобур Исмоиловнинг ҳам ҳиссаси бор.

- Рассом учун дунë тор¸ санъаткор учун дунë тор. Чегара бўлиши мумкин эмас. Битта жойда ўтириб¸ қолиб кетиш ҳам бўлмайди¸ дейди Бобур Исмоилов.

Марҳум режиссëр Марк Вайл билан ижодий ҳамкорлик қилган Бобур назарида саҳна безакларини томошабин кўздан эмас¸ юракдан кечириши керак.

Бобур Исмоилов: Авваламбор¸ Худо раҳмат қилсин. Мен у одам билан жуда қалин¸ яхши муносабатда эдим. У билан катта-катта лойиҳалар бор эди. Битта лойиҳасини айтиб¸ “Бобур¸ сен билан бу спектаклда ишлайман” деган эди.

Амир Темур тўғрисида спектакл қўймоқчи эди. У нарсани ҳали кўпчилик билмайди. Кўпчилик бехабар бўлган¸ лекин менга айтган.

Марк билан 2006 йилда “Анор билан бирга туғилиш” деган спектаклни қўйган эдик. Ўша ўлишидан олдин қўйилган “Ористея” деган спектаклидан олдинги спектакл.

Озодлик: Рассом Уста Мўмин ҳақида.

Бобур Исмоилов: Ҳа¸ ўша менинг ишим эди. Мен ўша спектаклда рассом бўлиб ишлаганман.

Бобур Исмоилов асарлари ўтган аср охири ва бу асрда ўзбек рассомлари ва мамлакатга ташриф буюрган сайëҳлар учун бирдай севимли бўлган шарқона рафоқ мавзусида.

Чилим чекиб базм қилаëтган қийиқ кўз¸ шойи салла¸ зарбоф чопонли навжувонлар¸ кокил тақиб¸ кўз сузган баччалар. Анор¸ кўкнор¸ май ва чоғир. Забаржад қадаҳлардаги ëқут рангли шароб.

Бобур Исмоилов ўзбек расомчилигини ўртган бу мавзу пардасини кўтариб¸ ичкари мўралашга ҳаракат қилаëтганини айтади.

Бобур Исмоилов: Ҳозир янги ишлар қилинаяпти. Унинг нариги ишлардан фарқи бор.

Озодлик: Нимаси фарқли?

Бобур Исмоилов: Фарқи шу анор¸ этнографик элементлардан қочиб¸ кўпроқ ижтимоий масалаларга тегишли ишлар қилинаяпти¸ деб ўйлайман. Бу ўзимнинг ижодимда. Ҳозир этнографик фольклор кўринишли ишлардан қочиш ҳаракатида.

Ижтимоий дегани қанақа энди. Мен театр рассоми бўла туриб¸ асосий ишларимнинг ҳаммасида энг катта қаҳрамон (главный персонаж)¸ асосий иштирокчи бу одам деб биламан. Масалан натюрморт¸ пейзаж каби ишлар кам ишланади.

Мен учун энг қизиқарли асосий нарса бу одамлар ва уларнинг ўзаро¸ бир-бири билан бўлган мулоқоти. Дейлик эркак киши билан аëл киши¸ севги масаласи¸ қарилик ва ëшлик. Мана шу қилинаëтган ҳозирги ҳозирги кўргазмада шу нарсалар бор.

Озодлик: Мана¸ таниқли рассом Винцент Ван Гог асарлари ташқаридан сербўëқ кўрингани билан ижтимоий муаммоларни ҳам акс эттирган. Қамоқ ичида юраëтган одамлар..

Бобур Исмоилов: Тўппа-тўғри.

Озодлик: Сизда ҳам шунақа йўналиш борми?

Бобур Исмоилов: Балки ҳозирча йўқдирку¸ лекин бошқа ишларимда бу нарсалар бўлган. Мисол битта-иккита видеоартлар қилганман ва бу нарса ўшаларда бўлган. Асосий мавзу¸ асосий фикр бу аëл киши. Масалан¸ Шарқдаги аëл кишининг масаласи.

Озодлик: Рассомнинг жамиятдаги роли қаерда?

Бобур Исмоилов: Менинг ўйлашимча¸ рассомнинг¸ мана шу ер менинг ватаним¸ деб битта жойда яшаш шарт эмас. Балки ватаннинг бир қисмини ўз ичига ютиб¸ ўша ватаннинг бир қисми билан дунëни кезиб юриши мумкин¸ деб ўйлайман.

Озодлик: Эшиттиришимиз бошида янграган шеър мисраларида она Ўзбекистон расмини чизиб беринг¸ деган тилак бор. Рассом Бобур Исмоилов Ўзбекистон суратини қандай чизар эди?

Бобур Исмоилов: Ўзбекистоннинг суратини... мен тўғрисини айтсам бу нарса жуда ҳам ҳалиги¸ битта расмда ифодалаб берадиган нарса эмас¸ деб ўйлайман. Чунки ҳаëтнинг ҳар бир этапида биз ўзимиз учун она ватан деган фикрни ҳар хил кўринишда ҳис қиламиз.

Бугун она сифатида¸ эртага балки катта қадимий дарахт сифатида¸ хуллас ўсиш давомида ҳар хил бўлиб кўриниши мумкин¸ деб ўйлайман. Лекин битта ишни тушириш ва хаëлимга келтириш жуда қийин.

Рассом Бобур Исмоилов билан суҳбатимиз шу ерда узилди. Рассом кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар истиқболига шошаëтганлигини айтиб¸ биз билан хайрлашди.

Кўргазма ўтаëтган Тошкент шаҳри жуда иссиқ¸ дейди яна бир рассом Темур Аҳмедов.

- Мен яқинда Ирландиядан келган эдим. Тошкентда худди вақт 1985 йилда тўхтаб қолгандай. Бир дарëга икки марта шўнғиш мумкин эмас¸ дейишади. Аммо Тошкентда бир дарëга қайта-қайта шўнғиш мумкин. Бу ерда вақт тўхтаб қолган¸ дейди Темур Аҳмедов.

Uzbek artist Temur Ahmedov
Uzbek artist Temur Ahmedov
Фақат оқмай қолган турғун дарëгагина бир неча марта шўнғиш мумкин¸ аммо бу дарëнинг сувлари кирли эмасми?

- Ҳаммаси қай кўз билан қарашга боғлиқ. Ювинди тўла лойқа кўлмак ҳам бизга шаффоф ва мавжли туюлиши мумкин. Мен нимага шама қилаëтганимни тушунгандирсиз¸ дейди рассом Темур Аҳмедов суҳбатимиз сўнггида.

Мана бу сатрлар эса сўнг сўз ўрнида москвалик шоир Темур Зулфиқоровдан.

Агар Шарқ рассоми Камолиддин Беҳзод ва ғарблик сюрреалист рассом Иероним Босх Тошкентга келишса¸ туғишган укаси билан учрашган бўлар эди.

Бир пиëла кўк чой устида улар ўзларини 21-аср рассоми дея атаëтган косиблар ва фосиқлар уммонидаги ҳақиқий рассомлар ҳақида гаплашган бўлишар эди.

Биз ëлғон саҳросида адашдик ва яшил водий борлигига ишонмаймиз.

Аммо қадимий санъат анъаналарининг махфий давомчилари бор. Улар буюк санъатнинг сўнаëтган гулханига секин ўтин қалаб туришади.

Чин билгичларининг бир гапи бор - Билган гапирмайди. Гапирган билмайди. Асл донишмандлар кўзга ташланмайди.

Аммо Беҳзод ҳам¸ Босх ҳам ўз укаси қилаëтган ишни кўриб улар ëққан санъат гулхани ëнаëтгани¸ улар эккан чечаклар тагига нам сизаëтганидан хушнуд бўлишар эди.

Кейин эса улар абадийлик сари равона бўлишади. Бу абадийлик жонига теккач¸ бизнинг ширин ва моғор босган дунëмизни зиëрат қилишади...

Пиëладаги совуган кўк чойда ëшгина¸ аммо буюк устанинг шамойили акс этди.

Бу устанинг исми Бобур Исмоилов.

P.S
Ëлғизман деб қайғуга ботманг. Кўп асрлардан кейин сиз ҳам укангизни қидириб йўлга чиқасиз. Сиз чизган суратлар абадийлик эшигидан кириш учун изн қоғозидир.

Ëзувчи Темур Зулфиқоров

Uzbek artist Babur Ismailov
Uzbek artist Babur Ismailov
XS
SM
MD
LG