Линклар

logo-print

Украина газ ширкатларида тинтув ўтказилди


Украина Хавфсизлик хизмати мамлакатдан ўтаётган газ қувурларини назорат қилувчи Укртрансгаз компаниясида рейд ўтказди.

Укртрансгаз расмийларининг билдиришича, хавфсизлик хизмати ходимлари бинода тинтув ўтказгандан сўнг компанияни тарк этган.

Чоршанба куни Украина Хавфсизлик хизмати ходимлари Нафтогаз миллий энергетика компаниясида ҳам рейд ўтказди.

Хавфсизлик хизматига кўра¸ ўтказилган рейд Нафтогаз компаниясининг мамлакат ҳудуди орқали транзит қилинаётган газни ноқонуний тарзда ўзлаштирганига оид тергов жараёнининг бир қисми.

Нафтогаз расмийларининг таъкидича, хавфсизлик хизмати ходимлари январ ойидаги газ можаросидан сўнг Украина-Россия ўртасида имзоланган ҳужжатларнинг асл нусхаларини қидирган.

Айни пайтда¸ Украина бош вазири Юлия Тимошенко Нафтогаз компаниясида ўтказилган рейдни кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG