Линклар

logo-print

Ал-Башир суданликларни кўчага чиқармоқда


Судан пойтахти Хартумда 5000 дан ортиқ одам Ҳаагадаги халқаро суднинг мамлакат президенти Умар Ал-Баширни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Бундан бир оз аввал Умар Ал-Башир халқаро суднинг чоршанба кунги қарорини Суданга қарши фитна, дея баҳолади.

4 март куни Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди тарихда илк бор амалдаги давлат раҳбарини инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Мазкур қарордан сўнг президент Ал-Башир мамлакатдаги 10 дан ошиқ халқаро инсонпарварлик ташкилотини Судандан ҳайдаб юборди.

XS
SM
MD
LG