Линклар

Клинтон Россия билан ҳамкорлик тарафдори


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон НАТОнинг Россия билан алоқаларини яхшилаш фурсати келганини маълум қилди.

Айни пайтда¸ НАТО Ташқи ишлар вазирларининг Брюссел учрашувида гапирган Ҳиллари Клинтон¸ альянс аъзоларини Украина ва Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш уринишларига тўсиқ қўймасликка ҳам чақирди.

Расмий Москва Грузия ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда.

НАТО ўз навбатида бу икки давлатнинг альянсга аъзо бўлишига эшиклар очиқлиги айтиб¸ бу жараённинг мураккаб ва узоқ кечишидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG