Линклар

Мўътабар Тожибоева яна тақдирланади


Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева АҚШ ҳукумати қарори билан жаҳондаги хотин-қиз ҳуқуқ фаолларига бериладиган "Жасоратли аëл" халқаро мукофотига лойиқ топилди, деб ёзади newsuz.com сайти.

АҚШ Давлат департаменти тарқатган хабарга кўра, мазкур мукофот келаси ҳафта АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон томонидан топширилади.

Мўътабар Тожибоева билан бир қаторда Афғонистон, Малайзия, Россия, Ироқ, Гватемала, Нигерия ва Ямандан бўлган жасур аёллар мазкур мукофот билан тақдирланадилар.

“Ўтюраклар клуби” асосчиси Мўътабар Тожибоева 2008 йил ёзида Мартин Энналс номидаги халқаро мукофотга, кейинроқ эса Франция ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги нуфузли мукофотига сазовор бўлган эди.
XS
SM
MD
LG