Линклар

logo-print

Солана Афғонистон МСК қарорини олқишлади


Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавьер Солана Афғонистон Марказий сайлов комиссиясининг мамлакатдаги президентлик сайлови муддатини ўзгартирмаслик тўғрисидаги қарорини олқишлади.

Бу борада Солана эълон қилинган баёнотда айтилишича, ЕИ Афғонистонда эркин сайловлар ўтказилиши масаласига катта аҳамият қаратади.

Ўтган ҳафта Ҳамид Карзай Афғонистон Марказий сайлов комиссиясига август ойига белгиланган сайлов муддатини майга кўчириш тўғрисида топшириқ берди.

БМТ ва АҚШ Афғонистондаги президентлик сайловининг айнан август ойида ўтказилиши тарафдори эканини билдириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG