Линклар

Хитой ўсишда давом этади


Миллий халқ кенгаши қурултойида Пекин раҳбарлари бутун дунëга¸ хитойча ўсиш мўъжизаси умрининг ҳали узоқлигидан мужда йўлладилар.

Миллий халқ кенгаши қурултойида Пекин раҳбарлари бутун дунëга¸ хитойча ўсиш мўъжизаси умрининг ҳали узоқлигидан мужда йўлладилар.

Бош вазир Вен Жибао жорий йилнинг Хитой учун ўта машаққатли кечишини айта туриб¸ мамлакат иқтисоди ўсиш суръатининг аввал белгиланган 8 фоиз атрофида сақлаб қолинажагини таъкидлади.

Хитойликларда бир нақл бор : Тоққа кўп чиқсанг, бир кунмас-бир кун, албатта, йўлбарга дуч келасан”

Аслида бу нақл кўпроқ ижтимоий ҳаётга тааллуқлидир. Бироқ бу нақл Хитой иқтисодиётида кечаётган ҳозирги жараёнларни тўлалигича тасвирлаб беради.

Хитой ўз дарвозаларини Ғарбга очгандан буён, бу давлат мисли кўрилмаган иқтисодий ўсишни бошидан кечирди. Иқтисодий ўсиш суръати йилига 10 фоизни ташкил этган даврлар ҳам бўлди.

Соатига 60 центча маош оладиган хитойлик ишчи экспорт қилинадиган маҳсулотни шу қадар кўп ишлаб чиқарганки, оқибатда арзон экспорт ҳисобидан Хитой дунё мамлакатлари орасида энг кўп хорижий валюта заҳирасига эга бўлган давлатга айланди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Хитойнинг заҳира пуллари қарийб икки триллион долларни ташкил этади ва бу заҳиранинг кўп қисми АҚШ долларидадир.

Бироқ бугунга келиб АҚШ иқтисодиёти таназзулга юз тутган бир пайтда¸ Хитой экспорт бозори ҳам касодга учради.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитой маҳсулотлари экспорти миқдори ўтган йилнинг январ ойига солиштирганда 17.5 фоизга тушиб кетган.

Пекин универститети профессори Майкл Петтис ҳозирда Хитой ҳукумати вазиятни ўнглаш борасида қизғин баҳс юритаётганини айтади. Унга кўра, ҳукуматдаги битта гуруҳ мавжуд вазиятни сақлаб қолиш тарафдори.

-Тортишув бу ерда экпорт секторини молиялаштиришни давом эттириш, синган фабрикаларнинг ёпилиши олдини олиш, уларга маблағ ажратиб, ишчи ўринларини сақлаб қолиш масаласида бормоқда, дейди Майкл Петтис.

Ҳукматдаги бошқа гуруҳ эса¸ Хитойнинг узоқ йиллар давомида биргина экспортга суяниб қолганига эътироз билдирмоқда. Мазкур гуруҳ аъзоларининг билдиришича, мамлакат иқтисодиётини ички бозорни ривожлаштириш билан оёққа турғизиш фурсати келган.

-Улар Хитойдаги ислоҳотлар бўҳрон пайти ёки ундан сўнг амалга оширилар экан, бундай бўҳрон мамлакат иқтисодий моделини ўзгартира оладиган муҳим ислоҳотларга туртки бўлиши лозимлигини таъкидламоқдалар, дейди Пекин универститети профессори.

Айни пайтда¸ Хитой ҳукумати ҳар иккала гуруҳни ҳам қониқтира оладиган янги стратегияни жорий этиш уринишларини бошлаб юборди.

Мамлакат Бош вазири Вен Жибао 5 март кунги мажлисда қилган чиқишида жорий йилда бюджетдаги камомаднинг 140 миллиард долларни ташкил этишини маълум қилди.

Бу камомад эса¸ айтилишича¸ экспорт ҳажмини кўпайтириш мақсадида ҳукуматнинг тадбиркорлардан олинадиган солиқни камайтириш ҳамда ички бозорга кўпроқ маблағ ажратиш мақсадида харажатлар миқдорини ошириши натижасидир.
XS
SM
MD
LG