Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:41

Россия ўзбек "террорчи"сини яна ушлади


Ўзбекистондаги муқаррар қийноқлардан қочиб¸ Россияга келган яна бир ўзбекистонлик диндор тақдири эндиликда Россия адлия тизими қўлида.
Ўзбекистондаги муқаррар қийноқлардан қочиб¸ Россияга келган яна бир ўзбекистонлик диндор тақдири эндиликда Россия адлия тизими қўлида.

Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Ўринбой Эргашев 3 март куни Санкт-Петербург шаҳрида ҳибсга олинди. Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш-қилмаслик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Регнум ахборот агентлиги хабарига қараганда, Ўзбекистон маъмурлари Ўринбой Эргашевни мамлакат Жиноят кодексининг 159, 244-1 моддаси, 3-банди ҳамда 244-2 модданинг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айблаб, халқаро қидирувга берган.

Эргашев, Ўзбекистон маъмурларига кўра, конституциявий тузумга тажовуз қилганлик, жамоатчилик хавфсизлиги ва тартибига хавф солувчи материаллар тайёрлаб-тарқатганлик, диний, экстремистик, фундаменталистик ташкилотлар тузганлик ва уларни бошқарганликда айбланмоқда.

Бироқ Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилотининг марказий осиёлик сиёсий қочқинлар ишлари бўйича дастури раҳбари Елена Рябинина фикрича, Ўринбой Эргашев 90-йиллар ўрталарида бедарак йўқолган андижонлик таниқли имом Абдували қори Мирзаевнинг тарафдорларидан бири бўлгани учун таъқибга учраган ва фақат диний қарашлари сабабли қўлга олинган.

- Бу мутлақ диний мотивдаги иш. Ўринбой Эргашев ўз динига Ўзбекистон ҳукумати истаганидан кўра кучлироқ эътиқод қилгани учун айбдор, дейди россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси.

Ольга Цейтлина Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари марказининг “Миграция ва ҳуқуқ” лойиҳаси адвокати. Ҳозирда у Ўринбой Эргашевнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда.

Цейтлинанинг айтишича, Ўринбой Эргашев Россиядан қочқин мақоми сўраб ёзган аризасига олган рад жавоби юзасидан шикоят билан Санк-Петербург шаҳар, Дзержинский туман судига мурожаат қилишга борганида, ўша ерда қўлга олинган.

- Эргашев Ўринбой 3 март куни қочқинлик мақоми масаласида Дзержинский туман судига келганида ушланган. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси, 3-моддаси ва бошқа жиноятлар содир этганликда гумонланмоқда, дейди адвокат Цейтлина.

Ольга Цейтлинага кўра, Ўринбой Эргашев ўтган йил охирида ҳам Россия ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Уни ҳибсда сақлаш муддати қонунга мувофиқ ўз вақтида узайтирилмагани боис ҳуқуқ ҳимоячилари талаби билан суд қарорига мувофиқ қўйиб юборилган эди.

- Уни суд озод қилган эди. Ҳозир эса уни қайта ҳибсга олишди. Чунки у Интерпол томонидан қидирувда бўлган. У ҳозирда Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши ҳақдаги қарорни кутаяпти.

Аммо биз Ўзбекистонда маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилиши боис¸ Эргашевни экстрадиция қилиш мумкин эмас¸ деган ишончдамиз.

Бу Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди томонидан Исмоилов, Мўминов ва бошқаларнинг Россияга қарши ишларида аниқланган, дейди Эргашевнинг адвокати.

Олга Цейтлина Санкт-Петербург шаҳар, Дзержинский туман суди Эргашевни ҳибсда қолдириш ёки қолдирмаслик хусусида 6 март куни қарор чиқаришини айтади.

- Жума куни уни қамоққа олиш ёки олмаслик ҳақида қарор қабул қилинади. Ҳозир у вақтинчалик ҳибсда сақланмоқда, деди Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари марказининг адвокат Ольга Цейтлина.
XS
SM
MD
LG