Линклар

АҚШнинг Марказий Осиёда база очиш режаси йўқ


Халқаро коалиция кучлари учун зарур ноҳарбий юкларнинг транзити бошланган эса-да, орада АҚШ Қирғизистондаги Манас ҳарбий базасидан мосуво бўлди.

5 март куни АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Трейси Энн Жекобсон Марказий Осиёнинг ҳеч бир давлатида мазкур базанинг ўрнини босувчи бошқа бир базани барпо этиш режалаштирилмаётганини маълум қилди.

Шундай қилиб, АҚШ дипломати Ўзбекистонда Қарши-Хонобод ҳарбий базасининг қайта очилиши борасида пайдо бўлган хабарларни рад этди.

Мазкур базадан АҚШ ҳарбийлари 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг чиқариб юборилганди.
XS
SM
MD
LG