Линклар

logo-print

Путиннинг таҳдиди иш берди


Путиннинг Украина ва Европага газ таъминотини узиб қўйиш таҳдидидан сўнг Украинанинг “Нафтогаз” компанияси феврал ойида истеъмол қилинган газ учун “Газпром”га 360 миллион доллар тўлади. Газпром пулни олганини тасдиқлади.

Россия бош вазири Владимир Путин¸ агар Украина шанба кунга қадар ўтган ойда истеъмол қилинган Россия гази учун қарзини тўламаса, Украина ва эҳтимол, Европа газ таъминотидан узиб қўйилиши билан таҳдид қилди.

Январ ойида Россия Украина ва Европанинг бир қатор давлатларини газсиз қолдирганини кўпчилик эслайди.

Кремл танқидчиларига кўра, Россия ўз газидан сиёсий босим ўтказиш воситаси сифатида фойланмоқда.
XS
SM
MD
LG