Линклар

logo-print

Авиақатнов масаласи яна кун тартибида


Бир қатор интернет нашрлардан пайдо бўлган хабарларга кўра, яқин келажакда Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар қайта йўлга қўйилади.

Тожикистон ҳаво йўллари авиакомпанияси мулозимига таянган ҳолда ИТАР-ТАСС ахборот агентлининг хабар қилишича, икки давлат расмийлари ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган сўзлашувлар давомида ана шундай келишувга эришилган.

Бунга аниқлик киритган Тожикистон авиакомпаниясининг вакили авиақатновларнинг йўлга қўйилиши учун давлат ўртасида бошқа бир қатор масалалар ўз ечимини топиши кераклигини айтди.

Тошкент – Душанбе ўртасида авиақатновларнинг қайта йўлга қўйилиши ҳақида ҳақидаги баёнотлар деярли ҳар йили пайдо бўлади, бироқ уларнинг амалий ижроси сароблигича қолмоқда.

Мазкур авиақатновлар Тожикистонда фуқаролар уруши бошланган 1992 йилда тўхтатилганди.

Кейинчалик сиёсий важлар билан парвозларни қайта жонлантиришни истамаган расмий Тошкент Тожикистон авиапаркининг хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини рўкач қилиб келди.
XS
SM
MD
LG