Линклар

БМТ Судан раҳбариятига мурожаат қилди


БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Судан ҳукуматини халқаро инсонпарварлик ташкилотларини мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.

4 март куни Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Судан президенти Умар Ал-Баширни инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни ҳибсга олишга ордер берди.

Мазкур қарордан сўнг президент Ал-Башир мамлакатдаги 10 дан ошиқ халқаро инсонпарварлик ташкилотини Судандан ҳайдаб юборди.

БМТ Бош котибининг таъкидича, Судан раҳбарининг бундай ҳаракати Дарфурдаги инсонпарварлик амалиётларига салбий таъсир кўрсатади.

Айни пайтда¸ расмий Хартум Халқаро жиноят суди билан ҳамкорлик қилмаслигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG