Линклар

"Сизнинг душманингиз - менинг душманим"


Озодлик бундан аввал ҳам тақдим этган бу ҳужжатга кўра¸ БМТ дан қочқинлик изловчи шахс мақомини олганлар ўз аризаси юзасидан қарор чиқарилмагунча¸ халқаро қонунлар ҳимоятида бўлади ва уларни ватанга мажбуран қайтариш таъқиқланади.

Озодлик бундан аввал ҳам тақдим этган бу ҳужжатга кўра¸ БМТ дан қочқинлик изловчи шахс мақомини олганлар ўз аризаси юзасидан қарор чиқарилмагунча¸ халқаро қонунлар ҳимоятида бўлади ва уларни ватанга мажбуран қайтариш таъқиқланади.

Қўлида ўзининг қочқинлик излаëтган шахс экани ҳақда БМТ тасдиқномаси бўлишига қарамай қўлга олинган Шерали Ҳамдамов тақдири Қирғизистоннинг ўзбек қочқинлари учун хавфли жойга айланганини кўрсатади.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 18 феврал куни ҳибсга олинган ўзбек қочқини Шерали Ҳамдамовнинг тақдири ҳануз номаълумлигича қолаётир.

Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган маълумотда айтилишича, айни пайтда ўзбек қочқини Шерали Ҳамдамов Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси тергов ҳибсхонасида сақланаяпти.

Биз Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасига мурожаат қилиб, Шерали Ҳамдамов тақдири билан қизиқдик.

Аммо қўмитанинг матбуот хизмати ходими Шерали Ҳамдамов Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ҳибсга олинганлигини инкор қилди.

- Бизда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу ҳақда сиздан биринчи марта эшитиб турибман, деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати ходими.

Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Азиза Абдурасуловага кўра, Шерали Ҳамдамовга нисбатан экстремист, ҳизбут-таҳрирчи деган айбловлар илгари сурилаяпти.

- Шерали Ҳамдамовга қўйилган айбловларга кўра, у 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ҳозирда Шерали Ҳамдамовнинг қаерда эканлигини аниқлаш имкони бўлмаяпти, дейди Азиза Абдурасулова.

Шерали Ҳамдамов тақдири номаълумлигича қолаётган бир пайтда Қирғизистондаги бошқа ўзбек қочқинлари ҳам ўз хавфсизлиги учун хавотирга тушаяпти.

Чунки, ўзбек қочқини Тўрабек Санога кўра, қирғиз ҳукуматининг ўзбек қочқинларига нисбатан салбий муносабати кун сайин кучайиб бораётир.

- Қирғизистон ҳудудида бир йилдан кўпроқ яшаётган ўзбек қочқинларининг мамлакатда эмин-эркин рухсат берилмаяпти. Шунингдек, Қирғизистон ҳудудига янги келиб, миграция қўмитасида рўйхатдан ўтмоқчи бўлган қочқинлар умуман рўйхатга олинмаяпти.

Уларга миграция хизмати ходимлари томонидан: “Ўз юртингизда яшашингиз керак, ўз юртингизда сизларга ҳеч қандай тазйиқ йўқ”, деган жавоблар берилаяпти. Аввал бунақа эмасди. 2008 йилнинг август-сентябр ойларидан бошлаб ҳозирги кунга қадар вазият шу тахлит давом этаяпти. Қирғиз расмийларининг ўзбек қочқинларига бўлган муносабати 180 градусга ўзгариб кетди, дейди Тўрабек Сано.

Узоқ йиллар давомида Қирғизистон Омбудсмени вазифасида ишлаган сиёсатчи Турсунбой Бакир ўғли қирғиз ҳукуматининг ўзбек қочқинларига нисбатан салбий муносабатини шундай изоҳлайди.

- Андижон воқеаларидан олдин таъқибга учраган диний-сиёсий қарашга эга кишиларни Қирғизистон Ўзбекистонга бериб юборган.

Андижон воқеаларидан кейин ҳам Қирғизистоннинг янги ҳокимияти томонидан 6 киши Ўзбекистонга бериб юборилган. Чунки ўзаро келишувлар бор.

Бу келишувлар ҳужжатларда акс этмаган бўлса ҳам, раҳбарлар ўзаро: “Бир-биримизга душманларимизни топшириб турамиз”, деб келишиб олганлар.

Бундан ташқари, икки мамлакат хавфсизлик идоралари ўртасида келишувлар бор ва мамлакат парламенти бу келишувларни тасдиқлаб, қонунийлаштириб қўйган.

Шунингдек, икки давлат вазирликлари ўртасида келишувлар бор. Шу важдан қочқинларни Ўзбекистон сўраса, бизникилар тўғридан-тўғри бериб қўйиши мумкин, дейди Турсунбой Бакир ўғли.

Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоллари Шерали Ҳамдамов ҳам ҳукуматлараро ўзаро келишувга мувофиқ Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкинлигини тахмин қилишади.

Бироқ Турсунбой Бакир ўғли, агар ҳалқаро жамоатчилик Шерали Ҳамдамов тақдирига жиддий эътибор қаратса, уни экстрадиция хавфидан қутқариш мумкинлигини айтади.

- Агар жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар норозилик билдирадиган бўлса, уни учинчи давлатга чиқариб юбориш мумкин. Лекин халқаро ташкилотлар жим турадиган бўлса, уни Ўзбекистонга бериб юборадилар, дейди Турсунбой Бакир ўғли.

Шерали Ҳамдамов БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги Бишкек ваколатхонасидан бошпана изловчи шахс мақомини олган.

Бироқ ушбу ташкилотдан Шерали Ҳамдамов тақдири бўйича бирорта маълумот олиш имкони бўлмади.

Шералининг онаси Анорхон Ҳамдамова ҳам 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Қирғизистонга бошпана излаб келган ва Канадага кўчирилган эди.

Кейинчалик унинг ўғли Шерали Ўзбекистондаги таъқиблардан қочиб, Қирғизистонга бошпана излаб келган.
XS
SM
MD
LG