Линклар

logo-print

Клинтон Лавров билан учрашади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Женевада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади.

Афғонистондаги вазият, Россиянинг Эрон билан ҳамкорлиги ва ядровий қуроллар устидан назорат масалаларининг Женевадаги учрашув диққат-марказида бўлиши кутилмоқда.

5 март куни Брюсселда учрашган НАТО Ташқи ишлар вазирлари Россия билан олий даражали музокараларни қайта бошлашга келишиб олдилар.

Айни пайтда¸ Ҳиллари Клинтон Россия билан айрим масалаларда келишмовчилар юзага чиқиши, бироқ умумий манфаатлар йўлида Россия билан ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади:

- Халқаро альянс Россия билан билан боғлиқ масалаларда муросага бормаслиги мумкин, шундай қилишга ҳаққи бор, бироқ умумий манфаатлар йўлида биз Россия билан конструктив ҳамкорликни бошлаш имкониятларини кўриб чиқишимиз даркор. Бундан ташқари биз Россия билан мавжуд келишмовчиликларни бартараф этишга рози бўлган ҳолда¸ ўз манфаатларимиз ва тамойилларимизда ҳам мустаҳкам туришимиз лозим, деди Ҳиллари Клинтон учрашув арафасида.
XS
SM
MD
LG