Линклар

Лаҳор ҳужуми тафтиш қилинмоқда


Австралия бош вазири Кевин Радд Покистон ҳукуматини Лаҳорда шри-ланкалик спортчиларга уюштирилган қуролли ҳужумни фаолроқ тафтиш қилишга чақирди.

Сешанба куни қуролланган номаълум шахслар крикет бўйича Шри-Ланка миллий терма жамоаси кетаётган автобусга ҳужум уюштирди.

Оқибатда полициянинг олти ходими ва бир нафар ҳайдовчи нобуд бўлди, етти нафар спортчи тан жароҳати олди.

Шри-ланкалик спортчилар билан бирга бўлган австралиялик расмийлар ҳужум содир этилган кун спортчилар хавфсизлиги яхши таъминланмаганлиги тўғрисида баёнот тарқатди.

Айни пайтда¸ Покистон ҳукумати ҳужум уюштирган 12 жангаридан икки нафарининг шахси аниқланганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG