Линклар

Клинтон ЕИ расмийлари билан сўзлашди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Брюсселда ЕИнинг юқори мартабали расмийлари билан учрашди.

Ҳиллари Клинтон даставвал Европа парламенти етакчиси Ҳанс-Герт Поттеринг ва кейинчалик ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасадисси Хавьер Солана ҳамда Чехия Ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг билан музокаралар ўтказди.

Бу учрашувларда бир қатор муҳим масалалар, жумладан, АҚШ-ЕИ муносабатлари ҳамда президент Барак Обама ва ЕИ етакчиларининг 5 апрел куни Прагада ўтказилажак саммитига оид масалалар муҳокама этилди.
XS
SM
MD
LG