Линклар

Каримовнинг янги китоби нашрдан чиқди


“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи президент Ислом Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли китобини нашрдан чиқарди, деб ёзади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Китоб икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми “Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатлари олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар”, иккинчи қисми эса “Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир” деб номланган.
XS
SM
MD
LG