Линклар

Манасдан ҳайдаладиганлар сони кўпайди


Қирғизистон парламенти аксилтеррорчилик коалициясига кирган 11 мамлакат ҳукумати билан Манас ҳаво базасидан фойдаланишга оид имзоланган битимларни бекор қилувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ушбу қонун лойиҳаси Қирғизистон ҳукумати томонидан парламентга тақдим қилинди.

Феврал ойида қирғиз парламенти АҚШ ҳарбийларини Манас базасидан чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилди ва бу ҳужжат президент томонидан ҳам имзоланди.

Бироқ 5 март куни мамлакат президенти Қурманбек Бакиев ҳарбий база тақдири борасида АҚШ билан қайта музокаралар бошлашга тайёрлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG