Линклар

Қозоғистон иқтисодни қутқаришга киришди


Президент Нурсултон Назарбоев ўз ҳукуматига давом этаётган иқтисодий бўҳрон шароитида жамоатчилик секторига ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи 4 миллиард долларлик қутқарув режасини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берди.

Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари ҳар йили мамлакат парламентида қиладиган нутқи чоғида билдирди.

Маълум бўлишича, мазкур дастур учун маблағ ўтган йил давомида нефт савдосидан тушган фойдадан олинади.

Сўнгги йиллар давомида Қозоғистон иқтисоди йилига 10 фоизга ўсди, бироқ нефт нархининг тушиб кетиши ва глобал молиявий бўҳрон туфайли мамлакат ҳозирда жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Ўтган йилнинг ноябр ойида ҳукумат иқтисодий бўҳронни бартараф этишга қаратилган 10 миллиард долларлик ёрдам дастурини ҳам эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG