Линклар

logo-print

Шинжон Уйғур ўлкасида вазият кескинлашади


Хитойнинг Синхуа ахборот агентлиги жорий йил Шинжон Уйғур мухтор ўлкасидаги хавфсизлик вазияти янада кескинлаши тўғрисида хабар тарқатди.

Синхуа ахборот агентлиги Шинжон Уйғур мухтор ўлкаси расмийси Нур Бекрининг ўлкада вазият ўта оғир бўлгани ва маҳаллий аҳоли норозилигининг ҳар қачонгидан ортиб бораётгани туфайли бу ерда хавфсизлик вазияти кескинлашади, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Ўтган йил Пекиндаги ёзги Олимпиада ўйинлари арафасида Шинжон Уйғур мухтор ўлкасида зўравонликлар кузатилди.

Расмий Пекин бу ердаги зўравонликларни ўз мустақиллиги учун курашаётган уйғур айирмачилари зиммасига юклаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG