Линклар

logo-print

Ўпқоннинг таги борми?


Глобал молиявий ва иқтисодий бўҳрон охири кўринмаëтган бир пайтда¸ Америка¸ Осиë ва яқинларгача нисбатан бехавотир саналган еврозона иқтисоди эртаси ҳам қоронғулашиб бормоқда.

Глобал молиявий ва иқтисодий бўҳрон охири кўринмаëтган бир пайтда¸ Америка¸ Осиë ва яқинларгача нисбатан бехавотир саналган еврозона иқтисоди эртаси ҳам қоронғулашиб бормоқда.

Глобал молиявий бўҳрон ëмонлашгандан ëмонлашмоқда. Биржалардаги нархларнинг шўнғиши¸ йирик ширкатларнинг касодга учраëтгани ва ишсизлар армиясининг катталашаëтгани¸ дунë иқтисодининг қора кунлари ҳали-вери тугамаслигидан дарак бермоқда.

“Бўлди энди, ўзи қийналиб кетдик. Экономика буйича яхши хабар борми ўзи?” – деб ëзди бундан бир ой аввал Озодлик интернет сайтидаги глобал иқтисодий инқирозга оид навбатдаги мақолага шарҳ ëзган ўзбекистонликлардан бири.

Афсуски¸ ҳозирча бу савол жавоби салбий мазмунда ва Озодлик ўқувчиси каби “Молия бозори деб аталмиш жонлиқнинг қон қусиши қачон тўхтайди” деган саволни сўраëтганларга халқаро майдонда берилаëтган жавоб ҳам - яқин-орада эмас деган мазмундадир.

Бундай тушкунликка илова каби¸ ҳам Осиë¸ ҳам Америка қимматбаҳо қоғозлар бозорида нархлар ҳамон пастлагандан пастлаб бормоқда¸ мутахассислар эса¸ бу шўнғишнинг ўтмишдаги пастлашларга нисбатини ҳисоблашдан тўхтамаяптилар.

Тинимсиз пастлаш¸ бозор эртаси¸ янаям аниқроғи АҚШ янги маъмуриятининг молия тизимини қайта жонлантириш учун қўллаëтган чоралари самара бермаëтгани хусусидаги қўрқувни кучайтириб юбормоқда.

Сайлов кампанияси давомида АҚШ молия тизимини тўғри йўлга қўйиш ўз устивор вазифаси эканини такрорлаган Барак Обаманинг президент сифатида иш бошлаганига ҳам бир ойдан кўпроқ бўлди.

Блумберг молиявий ахборот марказига кўра¸ Обама президентликка келгандан бери АҚШдаги энг бозори чаққон 30 ширкат акциялари йиғиндисини кўрсатувчи Доу Жонс қиммати 20 фоизга пастлаган.

Янги президентнинг биринчи иш ойида бундай жиддий пастлаш билан рўпарў келиши эса¸ кейинги 90 йил давомида АҚШ да кузатилмаган ҳодисадир.

Энг ëмони¸ ëмон хабарлар жуғрофияси фақат АҚШ билан чекланиб қолаëтгани йўқ. Европа ҳам иқтисодий инқирозга тобора чуқурроқ шўнғиб борар экан¸ ҳукуматларнинг бу бўҳронни жиловлаш уринишлари сезиларли самара бермаëтир.

Еврозонадаги бу йилги иқтисодий ўсиш суръатлари энг камтар тахминлардан ҳам пастроқ бўлиши маълум бўлгач¸ Европа Марказий банки устама фоиз миқдорини яна камайтирди.

Банк президенти Жан-Клод Тришега кўра¸ агар иқтисодий пастлаш тўхтамайдиган бўлса¸ устама фоиз миқдори ҳам пастлашда давом этади.

- Биз подадан олдин чанг чиқариб¸ бугун устама фоиз миқдорининг энг паст миқдорига етиб келдик¸ деган қарор чиқариш фикридан йироқмиз. Агар факт ва рақамлар билан тасдиқланса ва мен тилга олган эҳтимолий таҳликалар юзага чиқса¸ устама фоиз миқдорига оид сиëсатимиз ўзгариши ва бу миқдорнинг янада пастлаши эҳтимолдан йироқ эмас¸ деди Европа Марказий банки раиси.

Европа биржалари пайшанба кунги шўнғишдан кейин жума куни сал кўтарилиш билан очилган бўлса-да¸ мутахассислар буни бўрон олдидаги жимликка қиëсламоқдалар.

Бу бўрон эса¸ АҚШ даги ишсизлик вазиятига оид энг сўнгги рақамлар бўлади. Иқтисодчиларга кўра¸ жума куни эълон қилинадиган бу рақамлар¸ феврал ойи ичида АҚШ да ишсизлар сони кейинги 60 йил ичида кузатилмаган даражага етганини кўрсатади.

Ишсизлик кўрсаткичидан ташқари¸ АҚШ даги энг йирик автомобилсозлик ширкати бўлган Генерал Моторс ширкатининг¸ ҳукумат ажратган миллиардлаб доллар ëрдам пулига қарамай¸ касодга учрагани ҳақдаги хабар ҳам¸ молия бозорини остин-устун қилмоқда.

Обама маъмуриятининг қарийб 800 миллиард долларлик қутқарув дастури¸ Америка иқтисоди учун ўта муҳим бўлган бу ширкат¸ қолаверса мамлакат автомобилсозлик саноатини сақлаб қолишга қаратилган.

Осиë ва Европа ҳукуматлари ҳам ўз иқтисодлари учун муҳим саноатларни қўшнилар билан эркин савдо зиëнига бўлса ҳам¸ қутқариб қолишга уринмоқда.Бу эса халқаро майдонда хавотир уйғотмай қолмаяпти.

Европа Марказий банки президенти ҳам¸ протекционизм¸ яъни муҳофазакорлик тамойилларининг кучаювидан ташвиш билдирди.

- Албатта¸ ҳукуматларнинг вазиятни ўнлаш учун чора-тадбир қўллаши ўта муҳим. Аммо бу чоралар рақобатни емириб¸ зарур бўлган структуравий ислоҳотларни орқага сурмаслиги лозим.

Бундай вазиятда муҳофазакорлик усулига чап бериш¸ ниҳоятда муҳимдир. Протекционизмдан сақланиш глобал иқтисодни ҳозирги бўҳрондан тезроқ олиб чиқишда белгиловчи омилдир¸ деди Жан-Клод Трише.
XS
SM
MD
LG